Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабарига кўра, музокараларда томонлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги чораларни белгилаб олдилар.

“Ўзбекистоннинг махсус иқтисодий зоналарида самарадорликни ошириш дастурини ишлаб чиқиш, бунда "ягона ойна" механизми, унификацияланган бошқарув стандартлари, CRM платформаси ва замонавий инфратузилмани жорий этиш, шунингдек, стратегик инвестицияларни жалб этишга йўналтириш бўйича келишувга эришилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мулоқот давомида Сингапур модели асосида пилот махсус иқтисодий зонани ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди. Бунинг учун қўшма экспертлар гуруҳи шакллантирилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 1800 иш ўрни яратиш имконини берувчи агросаноат лойиҳасини амалга ошириш бўйича чоралар белгиланди.