Бозор кайфияти. Европа бозорларида савдолар аралаш якунланди. АҚШ фонд бозоридаги муддатли шартномалар пасайди. Осиё индекслари эса кўпроқ ижобий савдо кўрсатди. Инвесторлар сулҳ эҳтимолини инобатга олиб, хавф омилларини қайта баҳолашмоқда. Бу эҳтиёткор кайфият қисқа муддатли тебранишларга сабаб бўлиши мумкин.
Мудофаа сектори. Музокаралардан қатъи назар, Европа ҳарбий корхоналарининг акциялари ўсишда давом этди. Rheinmetall 2,8 фоиз, Hensoldt ва Renk 4 фоиз, Leonardo 2,1 фоиз, BAE Systems 2,3 фоиз, Babcock эса 3,4 фоизга кўтарилди.
Олтин нархи икки ҳафталик паст даражадан кўтарилди. АҚШ ғазначилик облигациялари даромади пасайгани ва Трампнинг Зеленский ҳамда европалик етакчилар билан учрашуви олдидан инвесторларнинг эҳтиёткорона ҳаракати нархни қўллаб-қувватлади.
Spot gold 0,4 фоизга ошиб, унцияси $3,348.59 бўлди. АҚШ фючерслари эса $3,394.90 даражага кўтарилди. Нарх дастлаб пасайган бўлса-да, $3,330 атрофида харидорлар кириб келиб, қийматни тиклади.
АҚШ 10 йиллик облигациялари даромадлилиги икки ҳафталик юқори кўрсаткичлардан пасайди. Бу олтин учун ижобий бўлиб, юқори даромадли облигациялардан фарқли равишда фоиз бермайдиган олтинга талабни оширди.











