2024 йилда бутун дунёда 383 нафар ҳуманитар ёрдам тарқатувчи ходимлар ўлдирилган, уларнинг деярли ярми 181 киши Ғазода ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ҳуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам мувофиқлаштирувчиси Том Флетчер маълум қилди.

«Ўлдирилганлар сони бир йил аввалгига нисбатан 31 фоизга ошган, бунга «Ғазодаги тинимсиз можаро сабаб бўлди. У ерда 181 ҳуманитар ходим ҳалок бўлди, Суданда эса 60 киши ҳаётдан кўз юмди», деди Флетчер Жаҳон ҳуманитар ходимлари куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда. БМТ расмийси бундай ҳолатга халқаро ҳамжамиятнинг «ҳаракатсизлиги ва бефарқлигини» шармандали, дея баҳолади.

Фото: Том Флетчер

«Битта ҳуманитар ҳамкасбимизга уюштирилган ҳужумнинг ўзи ҳам барчамизга ва хизмат қилаётган одамларга қилинган ҳужумдир. Жавобгарликсиз давом этаётган бу миқёсдаги ҳужумлар халқаро ҳамжамиятнинг бефарқлиги ва ҳаракатсизлигига шармандали айбловдир», дея Флетчернинг сўзларини келтирмоқда Al-Jazeera нашри.

БМТ маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти турли халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг маҳаллий ходимлари бўлиб, улар ўз хизмат вазифаcини бажариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоғида ёки ўз уйларида ҳужумга учраган.

«Биз, ҳуманитар ҳамжамият сифатида, яна бир бор, ҳокимият ва таъсир эгаларини инсоният учун ҳаракат қилишга, тинч аҳолига ва ёрдам ходимларига ҳимоя беришга, жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чорлаймиз», деди Флетчер.

Жорий йилнинг ўзида эса 265 нафар ҳуманитар ёрдам кўрсатувчи ходимлар ҳалок бўлди. Ушбу рақамлар АҚШ молиялаштирадиган Ҳуманитар ёрдам ходимлари хавфсизлиги маълумотлар базаси – «Aid Worker Security Database»да келтирилган, деб ёзмоқда Reuters.

2025 йилда ҳуманитар ходимларга қилинган энг йирик ҳужумлардан бири 23 март тонгида Ғазонинг жанубий Рафаҳ шаҳрида юз берди: Исроил аскарлари аниқ белгиларига эга транспорт воситаларида кетаётган 15 нафар шифокор ва тезкор ёрдам ходимини