Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ томонидан ундириладиган алимент миқдори бўйича рекорд янгиланди
Тошкентлик эркак 4 нафар фарзанди учун алиментни уй кўринишида бериб, қиймат бўйича рекордни янгилади.
Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) Тошкент шаҳри, Учтепа тумани бўлимида эркак фарзандлари учун 2,4 млрд сўм миқдоридаги алиментни олдиндан тўлади. Бу алимент миқдори бўйича рекорд ҳисобланади, деб хабар берди МИБ.
Қайд қилинишича, суд буйруғига асосан қарздор Ш.Ж. дан ундирувчи Ш.Д. фойдасига вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун даромадларининг ярми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБ Учтепа тумани бўлимига келиб тушган.
Шунингдек, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган ҳамда олинган жавоб хатларга кўра, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулк аниқланмаган.
Ўтказилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж. вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун то улар вояга етгунига қадар тўланадиган алимент миқдорини ҳисоблаб беришни сўраган. Ҳисоб-китоблардан сўнг, 16 йиллик алимент миқдори 2 млрд 442 млн сўм экани аниқланган.
Таъкидланишича, қарздор Ш.Ж. алимент пулларини ундирувчи Ш.Д. га уй кўринишида берган. Шундан сўнг, ундирувчининг розилигига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланган.
Аввалроқ, нукуслик эркак 2 млрд 270 млн сўм алиментни олдиндан тўлаб, рекорд ўрнатган эди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026