Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қирғизистонда аёлларга бағишланган халқаро форумда иштирок этди
Бишкекда «Аёл — дунёни яхшилик сари ўзгартирувчи лидер» халқаро форуми ўтказилди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган халқаро форум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бишкек шаҳрида ўтган «Аёл — дунёни яхшилик сари ўзгартирувчи лидер» халқаро форуми оилада, ишда, жамиятда, умуман, ўз атрофидаги ҳаётни ўзгартираётган, қатъиятли ва кучли аёлларни жамлади.
Бизга энг кераклиси — тенг имконият, давлат ва жамият ғояларимизни қўллаб-қувватлаши ҳамда ўз кучимизга бўлган ишонч.

Ва буни Ўзбекистон ва Қирғизистондан қатнашган, мамлакатларимиз тараққиёти, ўз ҳуқуқ ҳамда имкониятлари учун шижоат билан курашишни ифода этган спикерлар яна бир карра исботладилар.
Муваффақиятли, ақлли, тафаккурли ва профессионал, давлатларимиз ёруғ келажагини аниқ кўра оладиган бу аёллар орзу сари қандай интилиш кераклиги ва қийинчиликлардан қўрқмаслик зарурлигини кўрсата олдилар. Биз албатта бирлашишимиз шарт!», деб ёзди Саида Мирзиёева.






Мавзуга оид
10:01 / 27.02.2026
Саида Мирзиёева: Транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланди
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026