Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бошланди
Ўзбекистон етакчиси «Озарбойжон – Туркманистон - Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга борди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси «Озарбойжон – Туркманистон - Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади.


Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026