Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид тарзда ўтказгани аниқланди
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Фото: Uzbekistan Airports
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда амалга оширилганини маълум қилди.
Қайд қилинишича, Uzbekistan Airports АЖ буюртмачилигида жами 6,8 млрд сўмлик «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган.
Таъкидланишича, танловда иштирокчилар учун ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек ўзаро аффилланган шахслар (яъни ўзаро боғлиқлик ва манфаатдорлик) иштирок этгани ва баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинган. Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025