Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Фахрий унвон, орден ва медаллар ўз эгаларига «мустақилликни мустаҳкамлаш, ўз истеъдоди, халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ва бошқа хизматлари учун» берилган.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳам бор, унга «Олий даражали Имом Бухорий» ордени берилди. Хоразм, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳри бош имом-хатиблари, шунингдек, пойтахтдаги «Минор» масжиди имом-хатибига «Имом Бухорий» ордени тақдим қилинди.

Актёр ва актрисалар Карим Мирҳодиев, Саида Раметова ва Тоҳир Сайидов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», хонанда Жаҳонгир Фозилжонов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» бўлган, бадиий сўз устаси Мирзатилла Холмедов «Меҳнат шуҳрати» орденига, маданият вазири Озодбек Назарбеков эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига лойиқ кўрилди.

Бундан ташқари, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Тахмина Икромова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» унвони, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийси Раҳматжон Рўзиохунов, актриса Юлдуз Ражабова, Аҳроржон Усмонов ва Лола Йўлдошева «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Тўлиқ рўйхат:

«Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан

  • Холиқназар Нуриддин Мирзаҳамдам ўғли – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

«Имом Бухорий» ордени билан