Фармонга мувофиқ, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотланди:

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

  • Қодиров Ғайрат Тоирович - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Мардлик” ордени билан

  • Қурбонов Достонбек Зафаржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси
  • Исмоилов Абдувохид Саломович - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
  • Турсунов Икромжон Нормуродович - Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
  • Юсупов Санжар Абдукаримович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқармаси бошлиғи

Дўстлик” ордени билан

  • Аҳмаджонов Тимур Фатихович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм бўлим бошлиғи
  • Гордиенко Оксана Михайловна - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори
  • Тошқулов Акбар Жўрабоевич - Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
  • Фазилов Ботир Наимович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони бошқарма бошлиғи

Жасорат” медали билан

  • Бўронов Жасурбек Ботир ўғли - Сурхондарё вилояти “Айритом” чегара божхона пости катта инспектори
  • Давронов Лазизбек Раҳмонович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказ гуруҳ командири-йўриқчи
  • Жалилов Расул Абдуғаниевич - Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Бекобод шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими катта йўриқчи-қутқарувчиси
  • Исмайлов Женисбай Аминбаевич - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм секция мутахассиси