Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдан Тошкентга олиб келинаётган 600 кг яроқсиз гўшт аниқланди
Қашқадарёдан Тошкентга сотиш учун олиб келинаётган 600 килограммдан ортиқ гўшт маҳсулоти мусодара қилинди.
ИИВ хабарига кўра, жорий йилнинг шу даврига қадар Жиззах вилояти ҳудудида 1,5 тоннага яқин яроқсиз гўшт маҳсулотлари истеъмолга чиқиб кетишининг олди олинган.
Ўтказилган рейд тадбирларининг бирида ҳам ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, ташиш қоидаларига зид равишда Қашқадарёдан Тошкентда сотиш учун олиб кетилаётган 600 килограмм гўшт маҳсулоти аниқланди.
Лаборатория текширувлари истеъмолга яроқсиз эканлигини кўрсатган ушбу йирик шохли ҳайвон гўштлари Cobalt машинасининг салон ва юкхона қисмларига жойлаштирилган бўлган. Маҳсулот ёқиб, йўқ қилинган.
29 ёшли ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, 412 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Соҳа ходимлари ҳар бир истеъмолчи сотиб олаётган маҳсулотининг сотувчидан тиббий дафтарчаси ва ветеринар хулосасини талаб қилиши кераклигини эслатган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
14:26 / 28.05.2026