Мазкур инсонпарварлик кўмаги юртимизда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" тадбири доирасида Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан амалга оширилди.

Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида юртдошлар учун авиачипталар харид қилинди.

Улар Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг "Новосибирск-Тошкент" рейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.