Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Шимолий Европа давлатлари ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
2025 йил октябр ойидан бошлаб ушбу авиакомпания томонидан "Тошкент – Копенҳаген – Тошкент" йўналиши бўйлаб тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйилаётгани, Марказий Осиё ва Скандинавия давлатларини кенг тарғиб қилиш, жумладан қўшма туризм ва маданий тадбирларни ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Ҳамкорлик доирасида Шимолий Европа минтақасидаги йирик халқаро сайёҳлик ярмаркаларида тегишли тақдимотлар ўтказиш ҳамда скандинавиялик машҳур блогер ва журналистлардан иборат гуруҳнинг Ўзбекистонга пресс-турини амалга ошириш таклифи қўллаб-қувватланди.
















