Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Cobalt’га урилган юк машинаси ёниб кетди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди.
Вилоят ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, ҳолат Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг 4-километрида содир бўлган.
HOWO русумли махсус жиҳозланган цемент ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Cobalt'га урилиб, шундан сўнг ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида махсус жиҳозланган цемент ташувчи юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Шунингдек, йўл четида ҳаракатсиз турган Cobalt'да бўлган 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026