Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий мерос соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Маданий мерос соҳасидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Хусусан, президентнинг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
- моддий маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритиш ва чиқариш;
- Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотномалар бериш;
- археология объектларини Археология объектлари давлат каталогига киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
Мазкур давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
Давлат кадастри республика ҳудудида жойлашган барча моддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Давлат кадастрида ахборот алифбо-рақамли (матн, жадваллар, рўйхатлар) ва чизиқли-график (рақамли-график чизмалар, режалар, схемалар, уч ўлчамли моделлар, қирқимлар ва ўлчамлар) шаклларда юритилади.
Давлат кадастри қуйидагиларни ўз ичига олади:
- моддий маданий мерос объектларининг географик жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар;
- моддий маданий мерос объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисоблаш.
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат кадастрига киритиш ёки ундан чиқариш:
- давлат мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан – маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан – юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида.
Мавзуга оид
10:18 / 11.03.2026
Пойтахтда туризм ва маданият йўналишига янги раҳбар тайинланди
12:22 / 22.01.2026
Ургутдаги бино бузилишига Маданий мерос бошқармаси ва ҳокимлик изоҳ берди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
16:13 / 05.12.2025