Ўзбекистонда давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланди.
Ушбу тақиқ давлат раҳбарининг 21 август кунги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилади.
2025 йил охиригача давлат мулкидаги футбол стадионлари ва майдонлари хатловдан ўтказилиши кўзда тутилган. Хатлов натижалари бўйича, футбол стадионлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотлар 2026 йил июлигача “Миллий футбол электрон платформаси”га киритилиши зарур.
Эгаси номаълум стадион ва футбол майдонларининг ер участкалари ва бино-иншоотларини ҳам хатловдан ўтказиб, уларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш топшириғи ҳам берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пахтакор” клубини стадионига қўшиб сотувга қўйган, жамоатчилик эътирозларидан кейин сотув жараёни тўхтатилган эди. Ўшанда тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб ва стадионни сотиб олиб ривожлантирмоқчи бўлгани, лекин бунинг учун 100 доллар ҳам тўламоқчи эмаслигини айтганди. “Текинга берса оламан, пулга берса олмайман”, деганди у.
Ҳар бир маҳаллада футбол майдони
Президент қарорига асосан, 2025 йил 1 октябрдан
















