1 сентябр куни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган, деб маълум қилди ИИББ ЙҲХБ.
Шу сабабли пойтахтнинг Маҳтумқули- Оҳангарон шоҳ кўчасидан Янги Ўзбекистон - 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача, Чўлпон кўчаси бўйлаб, Янги Ўзбекистон-Миллий боғ кўчалари кесишган чорраҳасигача, Янги Ўзбекистон-Темирчи кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида соат 17:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
“Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, ёндош ва айланма кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.














