Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Мактаб директорларининг маоши ошади

1 сентябрдан мактаб директорларининг ойлиги оширилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг жорий йил март ойида қабул қилинган фармонида кўзда тутилган.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • мактаб директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
  • мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади.

I ва II гуруҳга кирувчи боғча директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади (яъни оширилади).

Шунингдек, 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга бўлган давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устамалар тўланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида келтириб ўтилган.

Иш берувчилар айрим мажбуриятлардан қутулди

4 август куни Ўзбекистон президенти меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимига оид фармон имзолаганди. Унга кўра, учта соҳадаги кичик бизнес ходимларни Face-ID орқали ишга олиши мумкин бўлади, иш берувчилар айрим мажбуриятлардан қутулади, ходимни норасмий ишлатганлик учун жазо кучаяди ҳамда ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари қатъийлашади.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • 50 нафаргача ходими бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали