Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Ҳонгконгда жойлашган JDB Group Limited компанияси раисининг ўринбосари Чан Ман Хин билан учрашув ўтказди.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон, Ҳонгконг ҳамда потенциал халқаро ҳамкорлар билан авиация соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Жумладан, томонлар Ҳонгконг ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди.

Логистика, туризм ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган мунтазам йўловчи ва юк ташиш авиарейсларини йўлга қўйиш имкониятлари батафсил кўриб чиқилди. Ушбу жараёнда устувор ҳамкор-оператор сифатида Hong Kong Airlines авиакомпанияси таклиф этилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида халқаро авиация академиясини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Академия халқаро стандартлар (шу жумладан FАА ва IOSA) асосида учувчилар, техниклар, стюардессалар, ерусти ходимлари ва авиация менежерларини тайёрлайди.
Мавзуга оид
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026