Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Европа Иттифоқи ва АҚШдан ўн минглаб сайёҳлар келди
Украинанинг Kyiv Diplomatic журналида "Ўзбекистон халқаро туризм марказига айланмоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди.
Унда Ўзбекистонда ташқи туризм соҳасининг жадал ривожланиб бораётгани ва мамлакат ҳукуматининг ушу йўналишда амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари батафсил таҳлил қилинган.
"Виза тартиб-қоидаларининг соддалаштирилиши, авиақатновларнинг кенгайтирилиши, қўшни давлатлар билан алоқаларнинг мустаҳкамланиши, сафар қилиш бўйича маъмурий чекловларнинг олиб ташланиши ва пандемиядан кейин фуқароларнинг янги таассуротларга интилиши, Ўзбекистонда ташқи туризмнинг ўсишига туртки бўлмоқда", – деб ёзилган нашрда.
Шунингдек, журналда қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик сайёҳлар сони 5,7 миллиондан ошди.
"Мамлакатга Европа Иттифоқи ва АҚШдан ўн минглаб сайёҳлар келган. Буларнинг барчаси ҳукумат томонидан туризм инфратузилмаси фаол ривожлантирилаётгани, янги меҳмонхоналар қурилаётгани, транспорт тизими яхшиланаётгани, халқаро фестиваллар ва маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани туфайли амалга ошяпти", – деб ёзган муаллиф.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
12:02 / 18.06.2026