Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 21 млндан зиёд аҳоли меҳнатга лаёқатли ёшда
4,5 миллион киши (11,8 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан каттадир.
2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,9 миллион кишини ташкил этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улардан 12,2 миллион киши (32,2 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 21,2 миллион киши (56 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшда ва 4,5 миллион киши (11,8 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан каттадир.
Экспертларнинг таъкидлашича, меҳнатга лаёқатли аҳолининг юқори улуши мамлакат учун "демографик бонус" бўлиб, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун муҳим манба ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:24 / 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил этади
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026