Жамият | 07:25 / 04.09.2025
1540
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган уч фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ҳудудида мушкул аҳволда қолган юртдошларни ватанга қайтариш бўйича чоралар кўриляпти.

Фото: "Дунё" АА

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари бўлган Д.Н. ҳамда К.Р. ва унинг 2021 йилда туғилган фарзанди М.А. Қозоғистонда мушкул вазиятга тушиб қолганларини билдирган ҳолда, оиласи бағрига етиб олиши учун моддий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан мавжуд ҳолат ўрганилганидан сўнг, фуқароларга 16 август ва 18 августга белгиланган Олмаота-Нукус йўналишидаги авиарейсларга чипта сотиб олиб берилди.

Ватандошлар Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик лойиҳаси доирасида яқинлари бағрига қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид