Жорий йилнинг 3 сентябр куни соат 19:19 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Тузел 2-даҳасида жойлашган тамаддихонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув техникалари соат 19:27 да етиб бориб, ёнғин 19:32 да қуршаб олинди, соат 19:40 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.