Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Раҳбар кадрларни тайёрлаш маркази вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг кадрлар бўлинмалари ходимлари бошқарув самарадорлиги ва инсон ресурсларини бошқариш тажрибасига оид тақдимот билан танишди.
Унда инсон омилисиз ишга қабул қилиш электрон платформаси имкониятлари тақдимот қилинди. Ушбу платформа сунъий идрок ёрдамида бир неча минглаб номзодлар билан онлайн суҳбатлашиш ҳамда муносиб номзодларни саралаб олишга, анъанавий тартибга кўра номзодларни саралаш учун сарфланиши мумкин бўлган вақтни тежашга ёрдам беради.
Бу каби платформалар бир қатор ривожланган давлатларда, шунингдек, Amazon, Tesla, Samsung ва LG каби йирик компанияларда йўлга қўйилган.

















