Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва бошқа муҳим йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хакасия раҳбари Ўзбекистон республиканинг доимий савдо шериги ва МДҲ давлатлари орасида ташқи савдо айланмаси бўйича етакчи эканлигини маълум қилди. "Биз ҳамкорликни янада кенгайтиришга қатъий қарор қилганмиз", - деди у.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, туризм, маданият ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилояти ва Хакасия Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида иқтисодий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, Хакасияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда Хакасия Республикаси кунларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.











