ЮНИСЕФ хабарига кўра, бу болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ушбу мажбурият мамлакат эришган сезиларли ютуқларга асосланади.
Жумладан, жорий йилнинг май ойида Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ҳозирда ҳар бир болани амалий ҳимоя қилишга қаратилган тармоқлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати билан елкадош бўлиб мазкур саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан фахрланишини билдирган.
"Ҳар бир бола уйда, мактабда ва жамиятда хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитда улғайиши учун биргаликда ҳаракат қиламиз", дейилади хабарда.















