Жорий йилнинг 6 сентябр куни соат 02:50 ларда Миробод тумани Афросиёб кўчаси 12А-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Audi русумли автомашина ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, Ford тез тиббий ёрдам махсус транспорт воситаси билан тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Ford транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.