Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Асло саёҳат қилманг!” – Саёҳатчи Абу | SUBYEKTIV
35 ёшигача унга мамлакатни тарк этиш мумкин бўлмаган. Хорижга чиқиш паспортини олиши билан у шунчаки туризмни эмас, экстремал саёҳат йўлини танлади. 40 дан ортиқ давлатда юриб, қуролли тўқнашувлар, аномал ҳароратлар, яхши-ёмон одамлар, арзон-қиммат нархлар ва ҳатто ҳаёт-мамот вазиятларининг ҳам гувоҳи бўлди. Баъзан сўнгги видолашув видеоларини ёзишгача борди. Лекин ҳеч нарса уни тўхтатмади. Автомашинада рекорд сари йўл олган Саёҳатчи Абудан катта интервью. SUBYEKTIV’да саёҳатдаги аскарнинг ҳақиқий ҳикоясини тинглаймиз!
Саёҳатни ҳаммамиз ҳар хил тасаввур қиламиз. Кимдир шаҳарларига, кимдир мазали таомлари учун қизиқиб сафар қилса, тоғ, дарёларга чиқадиганлар ҳам кўп. Ёки қанчалик хавфли бўлмасин, чегарама-чегара юриб, дунёни айланмоқчи бўлганлар ҳам орамизда топилади.

Лекин елкасига байроқ қистирволиб, трассалар четида пиёда кетаётган сохта саёҳатчилар ҳам кўпайиб боряпти, афсуски. Ҳаммаси зиёрат эмас, Instagram учун йўлга чиққандек. Экстремал сайёҳлик эса алоҳида тайёргарлик талаб қилади. Уни шляпа ва жомадонли сафарлар билан қиёслаб бўлмайди.

“Саёҳатчи Абу” номи билан блог юритадиган қаҳрамонимиз Қобил Абдусатторов кўзимиз ўрганган сафарлардан фарқли равишда, ўз автоуловида чегаралар орқали ўтиб, дунё бўйлаб саёҳат рекордини ўрнатмоқчи. Шу кунгача ҳам у мумкин эмас деб ўйланган ҳар қандай тўсиқлардан ўтишга муваффақ бўлиб келяпти.

У ёлғиз саёҳатчи, ягона шериги Карл лақабли ўйинчоқ. Абу йўлдаги фикрлари, хулосалари, кинояларини Карлга баён қилади. Лекин ўйинчоқнинг вазифаси фақат эгасини эшитиш эмас. У сафарларда видеорегистратор вазифасини ҳам бажаради. Кўзларига махсус ўрнатилган камералар йўл давомида барча саёҳатни тасвирга олиб кетади.

Тўлиқ интервьюни юқоридаги ҳавола орқали кириб, томоша қилишингиз мумкин.