Жорий йилнинг 7 сентябр куни соат 21:30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
BYD русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, светофор устунига урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.














