Тошкент шаҳрида саккиз ойда 4,3 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Расмийлар пойтахтнинг қайси туманида кўпроқ ЙТҲ қайд этилганини маълум қилди.
Open Data Tashkent портали маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари сони бўйича Юнусобод тумани етакчи бўлиб, бу ерда 561 та ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Чилонзор тумани – 555 та ЙТҲ, учинчи ўринда Яшнобод тумани – 554 та.
Рейтингнинг қолган қисми қуйидагича кўринишга эга: Мирзо Улуғбек – 475, Шайхонтоҳур – 363, Олмазор – 337, Учтепа – 316, Сирғали – 288, Миробод – 269, Бектемир – 217, Яккасарой – 210 ва Янгиҳаёт – 205.
















