Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 4 та автомашина: 2 та Nexia-3, Lacetti, ЗИЛ  русумли юк автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ЙТҲ оқибатида Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб бир муддат қисқа тирбандлик юзага келган ва зудлик билан бартараф қилинган.