Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, Олмаота шаҳрида мушкул аҳволда қолган икки нафар ватандош аёллар Т.Н. ва З.Н. вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатлар асосида ва Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида ватанга қайтишни ихтиёр этган икки нафар она ва болаларининг келиши таъминланди.
Айни пайтда ҳамюртлар яқинлари бағрига соғ-саломат етиб олган.















