Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига Қийноқлар ва ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи жазо чораларининг олдини олиш бўйича Европа конвенциясини денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Конвенцияни денонсация қилиш масаласи устувор масала сифатида кўриб чиқилади, деди Дума спикери Вячеслав Володин.
Қонун лойиҳасига тушунтириш хатида 2023 йилдан бошлаб Россиянинг Европа Кенгаши таркибига кирувчи Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Европа қўмитасида вакили йўқлиги айтилади.
Август ойи охирида Россия ҳукумати Қийноқлар ва ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо чораларининг олдини олиш бўйича Европа конвенциясига риоя қилишни расман рад этишни таклиф қилди. Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган эълон қилинган ҳужжатда конвенциянинг ўзини, шунингдек, унга Россия томонидан 1996 йилда имзоланган протоколларни денонсация қилиш таклиф қилинган. Ушбу таклифнинг сабаблари келтирилмаган.















