Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш қонунийлиги қандай текширилади?
Қурилиш компанияларига қураётган объекти ёнига QR-кодли паспорт ўрнатиш талаби қўйиляпти. Ушбу хизмат орқали объект номи, буюртмачи, лойиҳачи, қурувчи ва унинг рейтинги, қачон фойдаланишга топширилиши, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Алдаб кетмасмикан, қурилиш қонунийми, ишонса бўлармикан? Бу янги кўп қаватли уй харид қилишдан олдин кўпчиликни ўйлантирадиган саволлар.
Эндиликда қурилиш компанияларига қураётган объекти ёнига QR-кодли паспорт ўрнатиш талаби қўйиляпти. Ушбу хизмат орқали объект номи, буюртмачи, лойиҳачи, қурувчи ва унинг рейтинги, қачон фойдаланишга топширилиши, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Бунда ҳар бир маълумотни диққат билан ўқиб чиқиш талаб этилади. Масалан, объект рухсатномасига эътибор беринг. Уй деб сотилаётган бўлса-да, ҳужжатда меҳмонхона, бизнес маркази ёки савдо шохобчаси сифатида ёзилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари қурилиш кўрсатилган манзилда амалга оширилаётгани, бинонинг лойиҳага мослиги каби жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Хусусан, ҳужжатда 9 қаватли бинога рухсат берилган, аммо қурувчи сизга объект 16 қаватдан иборат бўлишини айтиб, уй сотяпти. Бу мутлақо ноқонуний ҳаракат. Мисқоллаб тўплаган пулингизни фирибгарларга топшириб қўймаслик учун огоҳ бўлинг.
Мавзуга оид
09:18 / 07.07.2026
Бозорлардаги автотураргоҳларда QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади
22:36 / 04.07.2026
Солиқ органлари тўлов жараёнларига аралашмаслиги маълум қилинди
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
09:56 / 05.06.2026