Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт соҳасида ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.ни ушбу филиалга ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқаро У.Қ.ни танишлари ёрдамида Қарши туман марказий поликлиникасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:22 / 25.02.2026
110 минг доллар талаб қилган банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
09:12 / 20.02.2026