Дипломатик ваколатхонадан олинган маълумотга кўра, С.А. Ўзбекистондан 2015 йилда чиқиб кетган ва Баҳрайн фуқаросига турмушга чиққан. Оилавий можаролар сабабли у Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.
Мурожаат ўрганилганидан кейин унга ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, мамлакатга қайтиши учун Баҳрайнда истиқомат қилиб келаётган фаол ватандошлар кўмагида авиачипта олиб берилди. У Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.











