Жаҳон | 08:15 / 11.09.2025
3760
1 дақиқада ўқилади

Россия Молия вазирлиги Домодедовони 2025 йил охиригача сотишни режалаштирмоқда

Миллийлаштирилган Домодедово аэропортининг потенциал харидори аллақачон топилган, бироқ Молия вазирлиги раҳбари унинг исмини очиқламади.

Фото: Life.ru

Россия Молия вазирлиги жорий йилнинг ёзида миллийлаштирилган Домодедово аэропортини 2025 йил охиригача инвесторга сотишни режалаштирмоқда, деди вазирлик раҳбари Антон Силуанов РБК агентлигига берган интервюсида. «Сотиш режаси бор (Домодедово аэропортини). Имкон қадар тезроқ», деди Силуанов.

Унинг сўзларига кўра, Домодедово аэропортининг потенциал харидори аллақачон мавжуд. Аммо вазир у кимлигини айтмади. «Биз буни албатта очиқ кимошди савдосида қиламиз, токи бозор баҳоси бўлсин, рақобат бўлсин», деб ваъда берди Силуанов.

Йил бошида Россия Федерацияси Бош прокуратураси аэропортнинг асосий эгаси Дмитрий Каменшчик ва Домодедово кузатув кенгаши раҳбари Валерий Коган бошқа мамлакатлар резиденти бўлгани, гўёки қонунбузарлик туфайли мулк ҳуқуқидан маҳрум бўлганини даъво қилиб, «Домодедово» гуруҳининг 30 та компаниясига қарши даъво қўзғатган эди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид