Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда 17 ёшли бола Spark'да ЙПХ машинасига бориб урилди
Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида дастлабки маълумот тақдим этилди.
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 12 сентябр куни соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
2008 йилда туғилган Б.Ж. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) давлат рақам белгиларисиз Spark русумли автомашинасини бошқариб келаётиб ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб, 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилиб ҳаракатни ўнга бурганда ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 01.01.2026
Сирдарё ва Жиззахда ЙҲХ патрул автомобиллари пиёдаларни уриб юборди. Бир киши вафот этди
14:04 / 26.12.2025
Қамчиқда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчи шифохонага олиб кетилди
11:11 / 26.12.2025
Тошкентда сохта трейдерга алданган йигит банкоматни бузиб, пул олмоқчи бўлди
11:28 / 23.12.2025