Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар учун ҳажвий киножурналлар яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Болалар контентини ривожлантириш маркази ишлаб чиқарувчи субъектлар (юридик шахслар) ўртасида болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган ҳажвий киножурналлар яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилди.
Ҳажвий киножурналда қуйидаги мавзулар ёритилиши лозим:
- болаларга шахсий гигиена, нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатлилик, уйқу режими бузилиши каби соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммолар ва тиббий маданият ҳақида тушунча бериш (15 қисм);
- қишлоқ хўжалигининг турли йўналишлари билан боғлиқ воқеаларни кулгили ва таълимий тарзда тасвирлаш (5 қисм);
- болаларнинг маҳаллада жамоат ишларидаги иштироки, кексалар ва маҳалладошлар билан ўзаро муносабатларини акс эттириш (15 қисм);
- болаларга энергия ресурсларини тежаш, электр токидан тўғри фойдаланиш каби кўникмаларни ўргатиш (15 қисм);
- болаларни миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш (20 қисм);
- болаларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган воқеаларни қизиқарли сюжетлар орқали юмор билан очиб бериш (10 қисм);
- саноат объектлари ва аттракционларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва эҳтиёт бўлиш ҳақида болаларга тушунча бериш (5 қисм).
Марказ барча ижодий ташкилотлар ва кино ҳамда анимацион студияларни танловларда фаол иштирок этишга чақирди.
Танлов шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин:
https://bolalarkontenti.uz/creative-contests/markazning-ilk-ijodiy-tanlovi
Телефон: +998555111505 (ички: 1005)
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-"А" уй
Мавзуга оид
18:56 / 10.11.2025
Болаларни экрандан узоқлаштириш учун ижтимоий тармоқларга тақиқ: бу қанчалик самара беряпти?
15:57 / 14.10.2025
Болаларга қандай ҳолларда ингаляция мумкин эмас? – мутахассис жавоб берди
17:34 / 22.07.2025
Боланинг ёшига қараб эҳтиёжлар ҳам ўзгаради: оналар нимага эътибор бериши керак?
16:22 / 24.05.2025