Жаҳон | 08:32 / 13.09.2025
3691
1 дақиқада ўқилади

Эпштейн иши: Буюк Британиянинг АҚШдаги элчиси ишдан бўшатилди

Буюк Британиянинг АҚШдаги элчиси Питер Манделсон ёзишмаларида Жеффри Эпштейнга оид тафсилотлар аниқланганидан сўнг ўз лавозимидан четлаштирилди.

Фото: Jim Watson/AFP/Getty Images

Буюк Британия ҳукумати Британиянинг Вашингтондаги элчиси Питер Манделсонни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қарор Манделсоннинг вояга етмаганлар жинсий савдосида айбланган ва 2019 йилда қамоқхона камерасида осилган ҳолда топилган молиячи Жеффри Эпштейн билан яқин алоқалари туфайли қабул қилинган.

Манделсоннинг электрон хатларида мавжуд бўлган қўшимча маълумотлардан келиб чиқиб, бош вазир Кир Стармер ташқи ишлар вазири Дэвид Лэммидан дипломатни элчи сифатида чақириб олишни сўради.

«Электрон почта хабарлари Питер Манделсоннинг Жеффри Эпштейн билан муносабатларининг чуқурлиги ва кўлами унинг тайинланган вақтида маълум бўлганидан сезиларли даражада фарқ қилишини кўрсатади», — дея маълум қилди вазирлик.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид