Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram ва Telegram'да сохта онлайн кийим дўкони очганлар ушланди
Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз кибермакон» тезкор-профилактика ойлиги доирасида «онлайн кийим дўкони» ниқоби остида ташкил этилган фирибгарлик фош этилди.
Фото: ИИББ
Маълум бўлишича, 4 нафар шахс осон даромад орттириш мақсадида Instagram ҳамда Telegram тармоқлари орқали «эркаклар кийимлари савдоси» ниқоби остида сохта саҳифалар очиб, арзон нархларда маҳсулотлар таклиф қилган. Улар харидорлардан олдиндан пул ўтказишни сўраб, маблағларни бегоналарга тегишли банк карталарига туширган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб келган.
Жорий йил 11 июн куни Тошкент туманида яшовчи фуқаро Instagram орқали уларга боғланиб, реклама қилинган кийимни сотиб олиш учун 1 миллион сўмни улар кўрсатган карта рақамига ўтказиб берган. Бироқ пул ўтказилгач, барча ёзишмалар ўчирилиб, мулоқот тўхтатилган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, сўнгги бир ой давомида улар фуқароларнинг жами 279 та банк пластик карталаридан алдов йўли билан 101 миллион сўмдан ортиқ маблағларни қабул қилиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
16:18 / 02.12.2025
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
15:21 / 25.11.2025