Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ суди Венгрия ва Россия учун АЭС қурилишига берилган рухсатномани бекор қилди
Будапештнинг "Росатом" билан тўғридан тўғри шартномага 2,5 миллиард евролик ҳиссасини маъқуллаган Еврокомиссия унинг Европа Иттифоқи давлат харидлари қоидаларига мувофиқлигини текширмади, дея хулоса қилди суд.
Фото: AP
Европа Иттифоқининг Люксембургдаги суди Еврокомиссиянинг Венгриянинг Россия билан биргаликда "Пакш" АЭСда янги энергия блоклари қурилишига молиявий ҳисса қўшишини маъқуллаганини бекор қилди. Бу ҳақда суднинг ўз сайтида эълон қилинган қарорида айтилади. Хусусан, суд Европа комиссиясида Будапештнинг "Росатом" концерни корхоналаридан бири билан ҳеч қандай тендер ўтказмасдан тўғридан тўғри шартнома тузишини маъқуллаш учун етарли асослар йўқ, деб топди.
Еврокомиссия «иккита янги реактор қуриш бўйича шартноманинг Россия корхонасига тўғридан тўғри ўтказилиши ЕИнинг давлат харидлари бўйича қоидаларига мувофиқлигини текшириши керак эди», — дейилади суд матбуот хизмати матбуот хизматида.
Еврокомиссия матбуот хизмати ушбу қарор ва унинг оқибатлари ҳақида изоҳ беришдан ўзини тийди ва фақатгина «уни эътиборга олиши ва кейинги эҳтимолий қадамларни белгилаётганини» таъкидлади.
Мавзуга оид
09:36
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
12:06 / 26.11.2025