Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота туманида кичик ГЭС ишга туширилди
Зангиота туманида қуввати 320 кВт бўлган кичик ГЭС ишга туширилди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Дамариқ канали ҳудудида тадбиркор томонидан қуввати 640 кВт бўлган кичик гидроэлектр станцияси қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг биринчи босқичи — 320 кВт қуввати ишга туширилди.

Кичик ГЭС тўлиқ қувватда ишга тушгандан сўнг йилига ўртача 3 млн 200 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу 1300 та хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
Ушбу электр станция очилиш маросими доирасида кичик ГЭС қуришга қизиқиш билдирган тадбиркорлар учун махсус семинар-тренинг ҳам ташкил этилди.

Мавзуга оид
21:47 / 02.05.2026
Балиқларни нобуд қилган корхонага 92 млн сўм компенсация ҳисобланди
18:50 / 29.04.2026
Қиймати 365 миллион доллар бўлган Юқори Пском ГЭС қурилади
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
15:22 / 10.12.2025