Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлигининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади
Эндиликда хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми ҳам бюджетдан қоплаб бериладиган тизим жорий этилади. Шунингдек, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.
Эндиликда хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми ҳам бюджетдан қоплаб бериладиган тизим жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент ислоҳотларнинг илк босқичидаёқ мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилганини таъкидлади. Хусусан, 2017 йилда 4 мингдан ортиқ маҳаллада бирорта ҳам боғча йўқ эди, қамров 27 фоиздан ошмасди. Бугунги кунда боғчалар сони 38 мингдан, қамрови эса 78 фоиздан ошди.
Боғчада тарбиячилар маоши мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилди. Шу ойдан боғча мудиралари ҳам мактаб директори ўринбосари билан бир хил ойлик оладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда, боғчадаги раҳбар ва педагоглар ойлиги қарийб 2 карра ошди.
Шавкат Мирзиёев яқинда таълим соҳасида эълон қилинган янги имтиёз ва имкониятлар ҳисобига боғча кириб бормаган бирорта маҳалла қолмаслиги, қамров ҳам 80 фоиздан кам бўлмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилиниши таъкидланди. Бундан ташқари, ҳар бир вилоятда «Янги авлод» боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади. Янги методикаларни ўрганиш учун бу масканларнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.
Мавзуга оид
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
10:11 / 06.02.2026
Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар 5+1 дуал тизимда олий маълумот олади
11:45 / 24.01.2026