Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия 5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Малайзиянинг Bernama ахборот агентлиги "Малайзия Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим ҳамкори" сарлавҳали мақолани эълон қилди.
Фото: "Дунё" АА
Мақолада Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабул маросими тафсилотлари қаламга олинган.
"Элчи Каромиддин Гадоев Малайзия 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бири бўлганини, икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 21 январда ўрнатилганини таъкидлади, – дейилган нашрда. – Давлатлар ўртасидаги муносабатлар 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган қўшма лойиҳалар ва юқори даражадаги фаол алоқалар билан янги даражага кўтарилмоқда".
Нашрда маълум қилинганидек, 2024 йил май ойида 16 йиллик танаффусдан сўнг Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2025 йил феврал ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи амалга оширилди. Бу Ўзбекистон президентининг йигирма йил ичида Малайзияга биринчи ташрифи бўлди.
Материал якунида "Ҳозирги кунда Ўзбекистонда малайзиялик ҳамкорлар билан 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган 40 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган", – дея урғуланган.
Мавзуга оид
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
12:15 / 29.12.2025
Vingroup Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва туризм лойиҳаларини ўрганмоқда
14:29 / 27.12.2025
Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди
15:32 / 24.12.2025