Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Камбағалликни қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон модели яратилди
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ нуфузли ташкилот ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирокидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзламоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Изчил ислоҳотлар туфайли 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9 фоизга туширилди. Йил якунигача уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.
Бундай натижага эришишда ўтган даврда Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсгани, йил якуни билан жон бошига даромад 3,5 минг долларга етиши муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Президент таъкидлаганидек, янги ташаббус ва тажрибаларни синовдан ўтказиб, дунёдаги ижобий ютуқларни ўрганиб, камбағалликни қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон модели яратилди.
Аввало, ўтиш даврининг муҳим инструменти бўлган манзилли ижтимоий дафтарлар жорий этилиб, барча эҳтиёжманд оилалар қамраб олинди.
Масалан, пандемия даврида 800 минг оилага бепул дори-дармон, 255 минг оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, яна 1 миллион 200 минг оилага ижтимоий нафақалар берилди.
Натижада 5 миллион 200 минг нафар одам “камбағаллик қопқони”га тушиб қолишдан ҳимоя қилинди ва шу билан бирга, иқтисодий рецессиянинг олди олинди.
Мавзуга оид
21:08 / 06.03.2026
Наманганда аёл жазмани билан биргаликда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлди
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026