Ўзбекистон | 11:36 / 19.09.2025
4935
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳаво бироз исиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади. Ҳаво якшанба куни +32…+34 даражагача исийди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.

Фото: Kun.uz

1921 сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Жума кундузи ҳаво +25…+28 даражагача, жанубда +30 даражагача исийди. Шанба куни чўл ҳудудларда ва республика жанубида, якшанба куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари бўйича кундузги ҳарорат +32…+34 даражага етади.

2021 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даража атрофида бўлади.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Кундузи ҳаво ҳарорати жума куни +26 даража, шанба куни +28…+30 даража, якшанба куни +32…+34 даража атрофида бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид