Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Миллий музейи қачон очилиши режалаштирилгани айтилди
Полшанинг Sukces.rp.pl электрон порталида Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейига бағишланган мақола эълон қилинди.
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Нашрда Ўзбекистон сўнгги йилларда чинакам уйғониш даврини бошидан кечираётгани таъкидланган. Тарихи қадим замонларга бориб тақаладиган Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларнинг бетакрор меъморчилиги ва улуғворлигини кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан одамлар ушбу мамлакатга оқиб келмоқда.
Мақолада Ўзбекистон пойтахти Тошкентни замонавий ва мегаполис шаҳарга айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани қайд этилган. Шаҳарни жаҳон андозалари даражасидаги муҳим маданий ва илмий марказга айлантирувчи лойиҳалардан бири – бу Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишидир.
"Ушбу лойиҳа Ўзбекистон санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси шафелигида амалга ошириляпти. Минтақадаги энг замонавий бино бўлиши кутилаётган музей лойиҳаси япониялик машҳур архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилди", – дейилган мақолада.
Унда Осиёдаги энг йирик санъат коллекцияларидан кутубхона, ўқув зали, китоб дўкони, ўқув хоналари, кўп функцияли аудитория ва реставрация лабораториялари жойлашади.
Нашрда ёзилишича, бўлажак музейда Ўзбекистон, Осиё ва Европадан экспонатлар илк марта намойиш қилинади. "Ўзбекистон Миллий музейининг очилиши 2028 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган", – дея маълум қилган Sukces.rp.pl.
Мавзуга оид
11:21 / 24.12.2025
Украина Полшага россиялик археологни топширишни сўраб мурожаат қилди
10:31 / 24.12.2025
Полша ҳудудида қўлга олинган шахс Ўзбекистонга олиб келинди
10:33 / 20.12.2025
Зеленский Варшавада: Украина мустақиллиги Полша учун муҳим
12:10 / 13.12.2025