Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги ЙТҲда икки нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди
Сирдарё туманида 15 ёшли ўсмир отасининг машинасида зовурга тушиб кетди, икки бола ҳалок бўлди. У Lacetti машинасини отасидан берухсат олиб, катта тезликда ҳайдаган. Машина салонидаги икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Жорий йилнинг 19 сентябр куни соат 22:00 лар атрофида Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 20В036 автомобил йўлининг «Шоликор-Сирдарё» йўналиши 1-кмда йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
2010 йилда туғилган, вояга етмаган Д.А. отасига тегишли бўлган «Ласетти» русумли автомашинани (отасидан берухсат) бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб кетиши натижасида ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026