Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида савдо зонаси қурилиши якунланмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябр куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат ва энергетикада кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. "Шовот-Тошовуз" савдо зонаси қурилиши якунланмоқда. Ўзбекистонда Ҳудудлар форуми, кўргазма, Туркманистон маданияти ва киноси кунларини ўтказиш режалаштирилган.
Минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Мулоқот сўнгида давлат раҳбари Туркманистон президенти ва халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади.
Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025