Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент БМТда: “Ўқитувчиларнинг обрўсини оширишга ҳал қилувчи масала деб қараяпмиз”
Ўзбекистонда ўқитувчи ва устозлик касбининг обрўси ва нуфузини кескин оширишга ҳал қилувчи масала сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида айтиб ўтди. “2030 йилга бориб даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни ният қилганмиз”, деди давлат раҳбари.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини олиб бормоқдамиз. Ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттиряпмиз. Устувор мақсадимиз – мамлакатимизда яшаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тубдан ўзгартириш, инсон қадрини ва фаровонлигини оширишдир.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартиришга эришдик. Бунга аввало таълим ва илм-фан соҳасини ўзгартириш, инновацион тармоқлар ва технологик саноат корхоналарини барпо этиш, яшил энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, кичик бизнесни ҳар томонлама ривожлантириш ва натижада миллионлаб иш ўринларини яратиш орқали эришмоқдамиз.
Мамлакатимизда мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизгача ошди. Ёшларимизнинг олий таълим билан қамрови эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Энг асосийси, ўқитувчи ва устозлик касбининг обрўси ва нуфузини кескин оширишга ҳал қилувчи масала сифатида қарамоқдамиз. Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиш учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказишни таклиф этамиз.
Шунингдек, мамлакатимизда илғор соғлиқни сақлаш тизимини яратмоқдамиз. Эртага БМТ бош қароргоҳида ташаббусимиз билан болалар саратони ва бошқа оғир касалликларга қарши курашга бағишланган юқори даражадаги тадбир ўтказилади. Унга барча хорижий ҳамкорларимизни таклиф этамиз.
Яна бир муҳим йўналиш – гендер сиёсати. Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг ролини бундан буён ҳам мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз. Кенг минтақамиз миқёсида эса Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириб, мунтазам ўтказиб бориш тарафдоримиз.
Яна бир бор таъкидламоқчиман, биз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида олган мажбуриятларимизга содиқмиз. 2030 йилга бориб даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни ният қилганмиз. Шу мақсадда очиқ ва прагматик сиёсатимизни изчил давом эттирамиз”, – деди президент.
Мавзуга оид
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
22:51 / 27.11.2025
Жакарта дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳри деб тан олинди
13:56 / 27.11.2025